Руҳий тангликдан чиқишни ўрганамиз? (Психолог маслаҳатлари) — Darakchi — психолог маслахатлари

23.06.2018

–Инсон ҳиссиётлар билан яшайдиган, туйғулар таъсири остида кучга тўладиган ёки аксинча барча нарсадан совийдиган хилқат. Аслида у ҳиссиётлар билан тирик, деса ҳам бўлади. Фақат стресс, яъни салбий туйғулар ичида қолиб кетганда, мухлисимиз айтгандек бу бир жойдан «портлаш» беради. Сурункали стрессда яшаган одам ҳаётнинг яхши томонларини «кўра» олмайди ва доим салбий жиҳатларига қарайди. Бунда кишининг айби эмас, биз шундай яратилганмиз. Қаттиқ урилиш суякни синдиргани каби, оғир стресс ҳам инсон руҳиятини синдиради.

Руҳий тангликдан чиқишни ўрганамиз? (Психолог маслаҳатлари)

психолог маслахатлари

«Ҳаётимдаги маҳзун воқеа сабабли қаттиқ стрессда яшадим. Аммо дардимни бировга айта олмасдим. Ўйлаб қарасам, ўша пайт ҳатто йиғлай олмай қолган эканман. Ҳамма қанчалик кучлисан, дея ҳайратланарди. Бу воқеага ҳам 6 йилча бўлиб қолди. Ҳозир ҳамма нарса ўз изига тушиб кетган. Аммо энди ҳаёт менга шу даражада зерикарли туюляпдики, қани бир неча йил аввалги ўша куч, деб ўйлайман. Ҳеч нарсадан завқлана олмайман, барча нарса асабимга тегади, ҳеч кимни кўргим, гаплашгим келмайди. Хуллас, ҳаётимда қувонч йўқ. Менга нима бўлган, нимага қийин пайтда туриб бера олдиму, энди ҳаммаси яхши бўлганда бунақа «портлаб», ожиз қоляпман. Ахир, ўша қийинчиликларни енгиб ўтиб, ҳаётдан янада завқланиб яшашим керак эмасми?»

Умид, 34 ёш, Самарқанд вилояти

Фильтровальная установка для бассейна также читайте.

Саҳифа эксперти: Зебинисо АҲМЕДОВА

–Инсон ҳиссиётлар билан яшайдиган, туйғулар таъсири остида кучга тўладиган ёки аксинча барча нарсадан совийдиган хилқат. Аслида у ҳиссиётлар билан тирик, деса ҳам бўлади. Фақат стресс, яъни салбий туйғулар ичида қолиб кетганда, мухлисимиз айтгандек бу бир жойдан «портлаш» беради. Сурункали стрессда яшаган одам ҳаётнинг яхши томонларини «кўра» олмайди ва доим салбий жиҳатларига қарайди. Бунда кишининг айби эмас, биз шундай яратилганмиз. Қаттиқ урилиш суякни синдиргани каби, оғир стресс ҳам инсон руҳиятини синдиради.

Мухлисимизнинг ҳолатида эса, у стресс ҳолатида доим курашга шай турган. Унинг устига, яқинларининг унга эҳтиёжи бўлган. Шу сабабли, у ўзини маълум бир чегараларга солган ва «қўлда» тутган. Яъни мақсад, ўзини ва яқинларини бу қийинчиликлардан олиб чиқиш бўлган.

Қийинчиликлар енгиб ўтилгач эса, мақсадга эришилди, аммо шу йиллар давомида йиғилган стресс энди ўзини кўрсата бошлади. Чунки, сиқилиш, стресс ҳам бир ҳиссиёт ва у чиқиб кетиши керак. Уни қанчалик босишга уринманг, у шунча катта босим билан «портлаши» мумкин.

Барча касалликлар асабдан, деган фикр мавжуд. Ва бу бир маънода асосли фикр. Аввалига эндокринолог ва невропатолог шифокорларга мурожаат қилиб, танангизнинг бу стрессдан қанчалик таъсирланганини ўрганиб чиқинг. Сўнгра психологга мурожаат қилинг. Шу билан бирга, энг яхши дўст бу ўзимизга ўзимиз.

Тузалишни истайсизми?

Тузалишни, ҳаётдан завқланишни истайсизми? Бунинг учун ҳаракат қилинг. Сизнинг ҳолатингизда бу ҳаракатни бошлаш катта куч талаб қилади, аммо сиз буни уддалай оласиз.

Истамайман, деган тўйғуга қарши парк ва боғларга сайрга, спорт билан шуғулланишга чиқинг. Ёки яхши кўрган, сизга бироз бўлса-да завқ бера олган машғулот билан шуғулланинг. Масалан, балиқ ови, боғдорчилик ва ҳк.

Сизга ҳозир ижобий таассурот ва ҳиссиётлар керак. Ҳаётга бошқача боқинг. Стресс чақирувчи ҳолатлардан узоқ туринг, ўзингизни асранг.

Мана бу қоидаларга амал қилинг

1. Ҳаётингиздаги шахсий нуқталарни белгилаб олинг: сиз учун нималар муҳим? Яқинларингиз билан завқланиб яшашми ёки иззат нафс ва кераклилик ҳиссими?

2. Режалаштириш, муҳим ва бажарилиши шарт бўлган ишларни ажратишга ёрдам беради. Шу билан бирга, қилиниши шарт бўлмаган ишларни ҳам кўрсатиб қўяди.

3. Йўқ, дейишни ўрганинг. Бошқаларга уларнинг муаммоларини ўзлари ҳал қилишига қўйиб беринг. Ўз ишингиз ва бошқаларнинг ишларини ажратишни ўрганинг.

4. Катта мақсад йўлида қозонган кичик ғалабаларингиз учун ўзингизни ўзингиз мақтаб қўйишни унутманг.

5. Илҳом ҳаётингизнинг энг муҳим ва керакли жабҳаси бўлиб қолсин.

6. Ижобийлик, ривожланиш, ўсишга ундашда атроф-муҳитингиз ҳам катта аҳамият касб этади.

7. Ўзингизни асранг: дам олиш учун, ёқимли суҳбат учун, табиат билан танҳо қолиш учун, спорт билан шуғулланиш учун вақт топинг.

8. Ҳар кунингиз учун қувониб яшанг, атрофдаги гўзалликдан завқланинг: мусиқа, ёмғир овози, капалак учиши, бола кулгуси… аслида ҳаётимиз гўзалликка тўла. Улардан бахра олиб бахтни ҳис қилишни ўрганинг.

Источник: http://darakchi.uz/uz/76763

Психологга муҳтож психологлар (ҳажв)

психолог маслахатлари

Марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг атом бомбалари ҳақидаги латифасини ҳаммамиз биламиз. Яъни атом бомба тушганда нима қилиш кераклигини кўрсатиб қўйган қўлланмаларнинг реал ҳаётга умуман мос келмаслиги кулги остига олинган. Психолог маслаҳатлари ҳам шундай экан.

Ўзбек психологларига ишингиз тушганми ҳеч? Улар асабий одамларни тинчлантириши керак аслида, лекин уларнинг маслаҳатларини эшитиб, тепа сочингиз тикка бўлади (агар соч бўлса). Келинг, бир қатор мисоллар келтирсак.

Психологларга энг кўп оилавий можаролар туфайли мурожаат қилишар экан. Шунисидан бошлаймиз биз ҳам. Дейлик, хотинингиз билан ҳар куни жанжал қиласиз, ҳеч чиқишолмайсиз. Шунда доктор (ёки маҳалладагилар) психологга боришни маслаҳат берди. (Бунақа маслаҳат берганни ўша жойнинг ўзида гапиролмайдиган қилиб қўяди баъзи эрлар.)

Психолог олдига келдингиз. У сизларнинг дардингизни эшитгач, “қимматли” маслаҳатларини беришга тушади. Масалан, қандай, дейсизми?

  1. “Эрингиз сизни ураётганда мавжланиб турган чексиз уммонлар ҳақида ўйланг”. Тасаввур қилинг, эр қони қайнаб турибди, сиз эса хаёлингизда океанда сузиб юрибсиз. Нима бўлади? Албатта, кўзингиздан юлдузлар чақнайди.
  1. “Уйда жанжал бошланса, оғзингизга қурут ёки конфет солиб олинг”. Шу орқали эрингизнинг калтакларидан ўзингизни чалғитишингиз мумкин экан…
  1. “Қайнонангиз билан жанжал бошланса, дарров оқ қоғозга табиат манзараларини чизишни бошланг”. Тасаввур қиляпсизми, қайнона қилич яланғочлаб турсаю, сиз расм чизсангиз. Шу пайт эр келиб қолса, оқ қоғозга ўзингизнинг расмингиз тушади.
  1. “Эрингиз сизни ураётган бўлса, кўчага чиқиб кетинг, машинада айланиб келинг”. Э яшанг! Биринчидан, эр ургандан кейин кўчага чиқиб бўлмайди. Иккинчидан, калтак еган пайтда рулга ўтирмаган маъқул. Учинчидан, эр ураётган пайтда шарт кўчага чиқиб кетсангиз, қайтиб киролмаслигингиз аниқлигиниям биласиз.

Хуллас, бунақа мисоллар кўп. Тинчланиш учун психолог олдига борган одам баттар асабийлашиб, психологнинг сочини битталаб юлишни истаб қолади (агар сочи бўлса).

Источник: http://mulkdor.com/news/22580/

Қуюқ қонни табиий суюлтириш усуллари

Қуюқ қон томирларда жуда секин оқади ва касалликларга сабаб бўлади. Чунки бунда тўқималарга керакли озиқ-моддалар етиб бормайди ва танадаги ортиқча иллатлар чиқиб кетолмайди. Бундан ташқари, ўта қуюқ қонни ҳайдашда юрак ҳам тез чарчаб қолади.

психолог маслахатлариИнсон организмидаги барча жараёнлар қон ёрдамида амалга ошади. Қон инфекцияларга қарши курашади, моддалар алмашинувидан ортган чиқиндиларни ташқарига ҳайдашга ҳисса қўшади.

Қон плазмаси ва шаклли элементлар: эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлардан таркиб топган. Қоннинг ранги эритроцитлар ҳисобига қизил бўлади. Лейкоцитлар иммунитет учун жавоб беради. Тромбоцитлар эса жароҳатдан кўп қон кетмаслиги учун қон ивишини назорат қилади. Айнан тромбоцитлар қон қуюқлигига таъсир кўрсатади.

Қон қуюқлашишига кексалик; организмда сув етишмовчилиги; овқат ҳазм қилиш тизимидаги сурункали хасталиклар; дисбактериоз, тўлақонли овқатланмаслик; сифатсиз овқатлар; фермент етишмаслиги; турли замбуруғ, вирус ва бактериялар; кучли зўриқиш, стресс; алкоголь, тамаки; камҳаракатлик; ифлосланган ҳаво ва ўта иссиқ иқлим қон қуюлишига олиб келувчи асосий сабаблардандир.

психолог маслахатлариҚон қуюқлашганини қандай биламиз?

Қон қуюқлашиши одам организмидаги ҳар қандай аъзо ва тизимга жиддий зиён етказиши мумкин. Қони қуюқ кишиларда умумий ҳолсизлик, тез чарчаш, уйқучанлик, тез-тез бош оғриши, қўл ва оёқлар совуқ бўлиши, жимирлаши, паришонхотирлик, депрессия, оғиз қуриши каби аломатлар сезилади. Булардан ташқари, юрак тез уриши, нафас қисиши, тананинг турли қисмларида кўкаришлар пайдо бўлиши, тирноқ шакли ўзгариши, онг карахтлиги кабилар ҳам кузатилади. Мияга қон яхши етиб бормаса бош айланиши, ҳушдан кетиш ҳам содир бўлиши мумкин.

Тадқиқотларда аниқланишича, қон қуюқлашишига олиб келувчи асосий сабаблардан бири кам сув ичиш экан. Бу қабзиятга, пешобга кам чиқишга сабаб бўлади. Натижада ортиқча моддалар қонга сўрилиб унинг таркибини янада айнитади.

Шунинг учун барча шифокорлар иложи борича кўпроқ сув ичишни маслаҳат беришади. Соғлом одам кунига камида 2 литр (ёзда 3 литр) сув ичиши зарур.

Қон қуюлишининг олдини олишда махсус овқатланиш тартибига ва табиий дамламалардан ташқари, ичиш-чекишдан чекланиш, фаол ҳаракатда бўлиш ҳам жуда муҳим ўрин тутади. Иложи борича кўпроқ пиёда юриш ва эрталаб тоза ҳавода бадантарбия қилиш ҳам яхши самара беради.

Қон қуюқ бўлганда кишига биронта яққол белги сезилмайди. Шунинг учун ҳар йили 1-2 марта қоннинг умумий таҳлили, қон ивиш даражаси ҳамда қон томирлар ҳолатини текширтириб туриш керак. Агар таҳлил топширганда қон қуюқлиги аниқланса, тезроқ бунинг сабабини билиш зарур. Негаки қон қуюқлиги алоҳида касаллик ҳисобланмай, қандайдир касаллик белгиси бўлиши мумкин. Бундан ташқари, қон қуюқлиги қон босими кўтарилишига, тромбларга, кейинчалик инфаркт ва инсультга олиб келиши эҳтимоли бор.

Қон қуюқлашишини даволашда етарли миқдорда сув ичиш, қонни суюлтирувчи маҳсулотларни истеъмол қилиш энг қулай усул ҳисобланади. Айрим ҳолларда, масалан кексаларда қон қуюқлашганда шифокор тавсиясига асосан таркибида аспирин бўлган дорилар қабул қилинади.

Қовурилган таомлар қон қуюлишига олиб келади. Шунинг учун асосан овқатларни димлаб, қайнатиб ва буғда тайёрлаб истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

психолог маслахатлариҚонни суюлтирувчи маҳсулотлар

Табиий тарзда қонни суюлтириш учун қуйидаги маҳсулотларни таомнома таркибига киритиш тавсия этилади. Ёғсиз гўштлар: мол, товуқ, курка гўшти; помидор, лавлаги, бодринг; денгиз карами, балиқ; олма, гилос, анор, анжир, тут мевалари; цитрус мевалар: лимон, грифурт, киви; занжабил (имбирь), долчин (корица), саримсоқпиёз, сельдир, аччиқ қалампир, пиёз; кунгабоқар пистаси, барча ёнғоқ турлари; пиёз, саримсоқпиёз; ўсимлик мойлари: кунгабоқар, зайтун, зиғир мойи ва бошқалар; узум, олҳўри мевалари ҳамда қоқиси, майизи; таомга қўшиладиган зираворлар: зарчава (куркума), зирк (тимян), занжабил (имбирь), долчин (корица), ялпиз мята.

психолог маслахатлари

Қонни қуюлтирувчи маҳсулотлар

Агар қонингиз қуюқ бўлса қуйидагиларни истеъмолдан чекланг: шакар ва бошқа ширинликлар; дудланган гўшт, ёғли таомлар; газли ичимликлар; маржумак (гречка), банан, картошка, шовул (шавель); ёғли хамир овқатлар.

Эсингизда бўлсин: қонни суюлтирувчи таблеткалар ва табиий воситаларни меъёридан кўп қабул қилиш қоннинг ҳаддан ортиқ суюлишига ва ички аъзолардан қон кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Хива тиббиёт коллежи «Терапия ва тор мутахассликлар» кафедраси ўқитувчиси Дилноза ЭГАМБЕРГАНОВА тайёрлади. Эксперт – кардиолог Азимбой АБДУЛЛАЕВ.

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enterтугмасини босинг.

Источник: http://manzur.uz/?p=1146

Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 19 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

психолог маслахатлари

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

психолог маслахатлари

Нима иш қилсангиз ҳам фақат жамоавийликка асосланган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Иш кўп. Аммо уларнинг барчасини уддалашга кучингиз ҳам, имкониятингиз ҳам етади. Дам олиш куни бўлишига қарамай, кун давомида иш жойингиз билан боғлиқ юмушлар ҳақида ҳам қайғурасиз. Бу яхшиликка. Муҳаббатда олқишлар, кўнгил изҳорлари сизники. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга кутилмаган совғалар ҳозирлаб қўйгани ҳам айни ҳақиқат.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

19 май сиз учун сезиларли даражада оғир кечиши кутилади. Шундай экан, фаолликни қўлдан берманг. Дангасаликни ҳайдаб солинг. Тадбиркорларга кун давомида яқин ҳамкорлардан бири биргаликда хориж сафарига боришни таклиф этиши мумкин. Ўйлаб кўринг. Бундан моддий манфаат кўрсангизгина рози бўлинг. Оилавий ҳаётда сал бепарвороқ бўлмасангиз сира иложи йўқ. Асабни асранг. Саломатликка эътибор билан ёндашинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Муаммоларни ижобий ҳал этишда сизга фақат қалбингиз ёрдам бера олади. Лекин бу ўйлашдан, мулоҳаза қилишдан тўхтанг дегани эмас. Тафаккур ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Айниқса, молиявий аҳволингизни яхшилаш учун айнан тафаккур ёрдам бериши мумкин. Шахсий ҳаётда ҳеч нарсани ўзгартиришга уринманг. Муваффақиятсизликка учрайсиз. Кечқурун худонинг ўзи сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўяди. Тайёр туринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

19 май куни кам фикрланг, кам ўйланг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда бор истеъдодингизни барчага намойиш этиш имконияти туғилиши мумкин. Фойдаланиб қолинг. Муҳаббатда ҳам сергаклик билан ҳаракатлар содир этинг. Бу оила қурмаганлар учун жуда муҳим. Бўлғуси жуфтингиз сиздан амалий ҳаракатларни кутмоқда, ваъдаларни эмас. Молиявий масалада хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Бугун бировга зинҳор қарз бера кўрманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун жуда ажойиб ва меҳрибон, саховатли инсон билан танишишингиз кутилади. У одамдан кўплаб хабарларни эшитасиз. Сиз учун дам олиш куни ҳисобланмаса, фаолликда ишланг. Шунда янги лавозим олишга муваффақ бўлишингиз мумкин. Ижод кишилари бугундан кўп яхшиликларни кутсалар бўлади. Илҳом ва шиддат сизни асло тарк этмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оилангиз даврасидагина вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

19 майда пул топиш илинжида елиб-югуришингиз талаб этилади. Бу масалада муаммо деярли бўлмайди. Шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, янги шериклар сизга фойдали келишувларни таклиф этишлари мумкин. Даромад яхши бўлса, рози бўлганингиз маъқул. Муҳаббатда муаммолар кўзга ташланмайди. Ҳаммаси сиз истагандек кечади. Яқин инсонингиз билан муносабатлар ёрқин бўлади. Аччиқ-тирсиқлар кузатилмайди. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, магнит бўронларидан эҳтиётингизни қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Хатоликлар, адашишлар қулига айланиб қолмаслик учун ҳар бир қадамингизни ўйлаб босишингиз тавсия этилади. Шошма-шошарликка йўл қўйманг. Энг муҳим ишларни бажаришда ташаббускор бўлинг. Моддий аҳволингиз ёмон бўлмайди. Лекин шахсий бизнесига эга дўстларимиз дуч келган нарсага пул тикаверишдан сақланишлари керак. Оилангиз, рўзғорингиз ҳақида тинимсиз қайғурганларингиз мукофотини бугун албатта оласиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

19 май куни ҳар бир вазият билан ҳисоблашинг. Камчилик-нуқсонларингиз ошкор бўлишига йўл қўйманг. Фақат ишончли йўллардан юринг. Ҳеч қачон ортга чекинманг. Муҳаббатда муваффақиятлар кутиб туради. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизни керагидан ҳам ортиқроқ қадрлашига шахсан гувоҳ бўласиз. Саломатликка келсак, кўз ва ошқозон тизимини ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Улар жисмонан зўриқишига йўл қўйманг. Ўзингизга яхши бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Энг асосий ишларни алоҳида назорат остига олинг. Иккинчи даражали ишларни четга сура турганингиз маъқул. Оиладаги муҳит эмоциянгизнинг қай аҳволда экани билан боғлиқ бўлади. Янги лойиҳаларни амалга оширишда пича ҳазил ва беғамликни танланг. Шунда асабийликлардан холи бўласиз. Ишларингиз ҳам ўнгидан келади. Керак-нокерак буюмлар харид қилишдан тийилинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

19 майда ҳар тарафлама муаммолар қуршовида қолиб кетишингиз хавфи бор. Кўр-кўрона олдинга талпиниш натижасида яқинларингиз, саломатлигингиз, хуш кайфиятни ҳам унутасиз. Молиявий муаммоларни ақлни ишлатган ҳолда уддалаш ҳам негадир ёдингиздан кўтарилиб, оқибатда йўқотишларга юз тута бошлайсиз. Ҳозир ҳам кеч эмас. Шу хатоликлар қулига айланиб қолмасликнинг тадоригини кўрсангиз бўлади. Бугун танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар, психолог маслаҳатлари хайрли ўтади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун пулни асло биринчи ўринга қўя кўрманг. Акс ҳолда улар сизни ташлаб борса келмас томонларга қочиб қолиши турган гап. Қалбингиз фақат бир инсонни истамоқда. Жуфтингиз ёки бўлажак жуфтингиз. Бошқаларни кирита кўрманг. Ўзингизни бахтли ҳис этиш истагида бўлсангиз, миянгизга ўрловчи барча ёмон ўйларни ҳайдаб солинг. Қариндошлар билан мулоқотда сиздан озгина сабрли бўлиш талаб қилинади. Ўзингизни асранг!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

19 май балиқ буржи остида таваллуд топганлар учун унумли ва қувончли кечиши кутилмоқда. Кўплаб янги ва фойдали ҳаракатларни содир этишингиз учун имкониятлар туғилади. Ишингиз енгил бўлса ҳам вақтида нафас ростлашни, дам олишни унутманг. Шахсий ҳаётда бир қадамгина нотўғри ташланган қадам сиз учун қимматга тушиши мумкин. Кечқурун сафарга чиқиш, спорт билан шуғулланиш ва севган инсонингизга кўнгил изҳорларини тўкиб солиш муваффақиятли кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Источник: http://hordiq.uz/2019/05/18/uylab-kurdingizmi-2019-yil-19-may-kuni-yulduzlar-sizga-nimalarni-vada-qilarkin/

ПОЗИТИВ ПСИХОЛОГ

Добавлен в индекс

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

Подписчики
Просмотры
Средний охват поста и ERR%
Публикации
Репосты и упоминания канала

Каналы, которые цитирует @pozitivpsixolog

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

психолог маслахатлари

Последние публикации

Бахтли бўлиш учун сенга нима керак? Айни дамда бахт учун нима керак? Машинами, пулми, оилами, фарзандми, балки уй керакдир ёки маоши катта ишдир, балки лавозим керакдир?
Ишон!
Буларнинг барига эришсанг хам бахт ҳиссини бермайди.
Бахт бу — лаҳза завқини туйишдир!
Ҳар олган нафасинг, хар киприк қоқишинг, кўкрак қафасингни кенгайиб торайиши, атроф шовқинни эшитишинг, совуқни иссиқни сезишинг, кимнидир соғинишинг, оламни хис қилишинг, ўзинг овқат ейишинг, юра олишинг, эҳҳеее.

Бахтли эканингни исботлашим учун сенга яна нималар керак? психолог маслахатлари

Одам касал бўлганида иштаҳаси ва жисмоний ҳаракат қилишга хоҳиши йўқолади, беморнинг фақат ухлагиси келади, холос. Серуйқулик тана барча энергияни инфексияга қарши курашга сарфлаётганидан дарак беради.

Барчаси беморнинг асаб тизими ҳужайраларида рўй бераётган кимёвий жараёнларга боғлиқ. Касаллик вақтида ҳужайралар стресс ҳолатида бўлади ва организм бу ҳолатдан тезроқ чиқиш учун уйқу режимига ўтади.👇🏼

ПОЗИТИВ инсонлар билан ПОЗИТИВ каналда бўлинг!
t.me/pozitivpsixolog психолог маслахатлари

Яхши ота-она бўлиш сири!

😊 9. Эркалашдан қўрқманг!
Болани бағрингизга босишдан, кўтаришдан, совға олишдан қўрқманг. Агар имконингиз бўлса, фарзандингизни қучоқланг, кўтаринг, совғалар беринг. Энг муҳими – юқорида келтирилган аниқ тарбия услубига риоя қилиш. Агар сиз ўрнатилган қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилсангиз, бошқа ишларда болангизга истагингизча рухсат беришингиз мумкин. Ахир фарзандларимизнинг болалиги бир марта бўлади-ку!

ПОЗИТИВ инсонлар билан ПОЗИТИВ каналда бўлинг!
t.me/pozitivpsixolog психолог маслахатлари

Яхши ота-она бўлиш сири!

🕺 7. Нотўғри намуна бўлманг!
Бирор қилиш мумкин бўлмаган ишни қила туриб уни фарзандга тақиқлаш аҳмоқона иш. «Мен каттаман, менга мумкин» каби изоҳлар мутлақо ёрдам бермайди.

🤷‍♂️ 8. Хатоларингизни тан олишдан қўрқманг!
Агар сиз жаҳл устида болага бақириб берсангиз ёки уриб юборсангиз, ножўя қарор қабул қилган бўлсангиз ё фарзандингизни нотўғри тушунган бўлсангиз, албатта, унга вазиятни тушунтириб, қаерда хато қилганингизни айтиб, узр сўранг. Сизнинг обрўингизга таъсир қилмайди, хавотир олманг. Аммо «кичик жаноб» хатоларидан уялиш керак эмаслигини тушуниб етади. Ахир биз хатолар орқали тажриба орттириб борамиз.

Мияни🎯 муваффақиятга🏆 созланг🛠 @pozitivpsixolog психолог маслахатлари

Яхши ота-она бўлиш сири!

🙋‍♂️ 5. Шантаж қилманг!
(Яъни дўқ-пўписа қилманг!) «Агар бақирмасанг, ширинлик бераман» ёки «Бас қилмасанг, мультфильм томоша қилмайсан» каби гаплар шантаж ва манипуляция (ҳийла қилиш)дир. Доим бола сиз хоҳлаётган ишингизни қилишига ундайдиган муносиб сўзлар топа олиш лозим. Энг муҳими сабрли бўлинг.

🙅‍♂️ 6.Таъқиқламанг!
Болага бирор нарсани таъқиқлашдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг, шу нарсани тақиқлаш шунчалик муҳимми? Тақиқлар имкон қадар кам бўлиши керак, акс ҳолда бола уларнинг барчасини қабул ҳам қила олмайди, эслаб ҳам қолмайди. Розетка, иссиқ газ плитаси, ойна, катта йўллар – аниқ мумкин эмас. Қолган барча нарсаларни ё кўринмайдиган жойга олиб қўйиш керак ё ўзини бўш қўйиб, рухсат бериш керак. Агар фарзандингиз қимматбаҳо қўл телефонингиз ёки лаб бўёғингизни олса, бу сизнинг айбингиз, уларни беркитиб қўйишингиз керак эди. Бола учун эса бу – мутлақ меҳнат қилиб топилган ўлжа.

Мияни🎯 муваффақиятга🏆 созланг🛠 @pozitivpsixolog психолог маслахатлари

Яхши ота-она бўлиш сири!

👊 3.Урманг!
Агар болага қўл кўтарсангиз (бу енгилгина шапати бўлса ҳам), унга келишмовчиликларни куч билан ҳал қилишни ўргатасиз. Болакай ким каттароқ, кучлироқ бўлса, ҳақ бўлади, деб ўйлайди. Бунинг хавфли томони у катта бўлгач, сизга нисабатан ҳам худди шу ишни қилиши мумкин бўлишидадир.

🤥 4. Алдаманг!
Агар эмлатишга кетаётган бўлсангиз, ҳаммасини борича айтинг: «У ерда сенга укол қилишади, бу ёқимли ҳолат эмас, аммо мен ёнингда бўламан», денг. Агар фарзандингиз сиздан бирор нарса сўраган бўлса ва у сизнинг ёдингиздан кўтарилган бўлса, шунчаки узр сўранг. Ҳар бир кичик ёлғон обрўингиз тўкилишига сабаб бўлади.

Мияни🎯 муваффақиятга🏆 созланг🛠 @pozitivpsixolog психолог маслахатлари

Яхши ота-она бўлишнинг 9 сири❗️

😡 1. Асабийлашманг!
Ўзингиздан бошланг. Авваламбор, болалар бизнинг кайфиятмизни ҳис қилиб, ундан таъсирланадилар. Хотиржам аёлларнинг фарзандлари ҳам хотиржам бўлишади. Иккинчидан, болалар бизнинг улкан сабримизга муҳтожлар. Шунинг учун сизнинг руҳий ҳолатингиз ҳам яхши ҳолатда бўлиши лозим. Уй ишларингиз қолиб кетса ҳам, албатта, тиниқиб ухланг. Агар қариндошларингиз сизга ёрдамларини таклиф қилсалар, рад этманг. Уйдан ташқарига чиқишга ва онда-сонда бўлса-да, уй жиҳозларини ўзгартириб туришга ҳаракат қилинг. Фарзандингизга ўз ҳаётидан мамнун она керак.

😏 2. Фикрингиздан қайтманг!
Агар фарзандингизга ваъда берган бўлсангиз, албатта, уни бажаринг. Бу нарса тақиқларга ҳам тегишли: мабодо бир нарсани бир марта тақиқлаган бўлсангиз, қолганларида ҳам шу тақиққа амал қилинг. Шунингдек, «Она билан мумкин эмас, ота билан мумкин», деган тушунча ҳам бўлмаслиги керак. Оиланинг барча аъзоларида тўғри тарбия қилиш стратегияси бўлиши лозим.

Биз биринчимиз!
@pozitivpsixolog психолог маслахатлари

Қуёш нурининг етишмаслиги кайфиятнинг тушкун бўлишига ва кучнинг пасайишига олиб келади. Ушбу ҳодисага «мавсумий аффектив ҳолат» деб ном берилган бўлиб кундалик ҳаётда уни мавсумий депрессия деб ҳам атайдилар.

Ёмон кайфиятнинг ҳар қандай ҳолати ҳам ҳақиқий депрессия эмас. Tашхис қўйиш учун психолог консултацияси ва сўровномаларни тўлдириш зарур. Aгар буларнинг барчаси ўтиб кетган бўлса, унда мавсумий аффектив ҳолат инжиқлик ва руҳсизлик эмас, балки расмий равишда тан олинган касалликдир. У такрорланадиган депрессив касалликнинг алоҳида ҳолати сифатида F33 рақами остида Халқаро касалликлар таснифига киритилган.

Одамлар кўпинча қишда мавсумий депрессиядан азият чекишади. Бунга қиш кунларида қуёшли кунлар кам бўлиши сабаб. Балки бугунги кайфиятсизлигингизга хам об хаво сабабчидир.

ERKAK BILAN OʻGʻIL BOLANI AJRATIB TURADIGAN OʻNTA BELGI

1. MAQSAD
Erkak nimani xohlashini biladi va maqsadiga erishish uchun faol harakat qiladi. Erkak — qatʼiyatli.
Bola xohlagan narsasiga erishish uchun faqat reja tuzadi, harakat kam. Bola — qatʼiyatsiz.

2. KELAJAK
Erkak oʻz kelajagini rejalashtiradi va unga erishish uchun poydevor yaratadi. Uylanib hayotini oilasiga yoki oldiga qoʻygan boshqa maqsadni amalga oshirishga oʻzini bagʻishlaydi.
Bola faqat bugungi kun bilan yashaydi. Uning rejalari asosan kelgusi hafta oxirida qaysi klubga yoki barga borishi bilan cheklangan.

3. AYOL
Erkak — aqlli, uni qoʻllab-quvvatlaydigan, unga yordam beradigan hamda hayotidagi quvonchli va tashvishi kunlarida u bilan baham koʻradigan ayolni izlaydi.
Oʻgʻil bola — masʼuliyatsiz, asosan maftunkor va “chiroyli” kiyingan qizlarni izlaydi.

4. TASHABBUS
Erkak oʻziga yoqqan ayolni uchratganda tashabbusni qoʻliga olib uni zabt etishga harakat qiladi.
Bola zabt etishga urinib koʻradi, lekin hech qanday natijaga erishmasa taslim boʻladi.

5. JASORAT
Erkakda noqulay mavzuda suhbat oʻtkazish uchun jasorat yetarli. U oʻz his-tuygʻusi va niyati haqida yashirmay ayta oladi.
Bola noqulay mavzudagi suhbatdan oʻzini olib qochadi. U oʻz his-tuygʻusi va niyati haqidagi suhbatda vaziyatni qoʻlga olish oʻrniga xar xil bahonalar bilan suhbatdan qochadi.

6. OXIRIGACHA
Erkak ayolga qachon va qancha pul sarf qilishni biladi va buni amalga oshiradi.
Oʻgʻil bola pul sarf qilish uchun doimiy ravishda har xil gumonlarga boradi, chunki bu ishga tayyor yoki tayyor emasligini oʻzi ham bilmaydi. Ammo haqiqat shundaki, bolalik ruhiy kechinmalari tufayli u ishni oxirigacha olib borishga tayyor emas.

7. USTUVORLIK
Erkak yaxshi dam olish nimaligini biladi, lekin oʻz oldiga qoʻygan maqsadiga erishish uchun koʻp vaqtini ishga bagʻishlaydi.
Bola soatlab kompyuter oʻyinlarini oʻynash yoki doʻstlari bilan barda ichimlik ichib oʻtirishni yaxshi dam olish deb hisoblaydi.

8. QADRIYAT
Erkakda axloq-odob va qadriyat tushunchalar shakllangan. Kelajakda yon atrofidagilarga qanday namuna koʻrsatishni xohlayotganini aniq biladi va shunga amal qiladi.
Bolada esa axloq-odob va qadriyat tushunchalar toʻliq shakllanmagan, shuning uchun u koʻpincha bir-biriga mos kelmaydigan harakat qiladi.

9. BUTUNLIK
Erkakning fikri ham, soʻzi ham, harakati ham bir. U bergan vaʼdasini bajaradi. Agar baʼzi sabablarga koʻra vaʼdani bajara olmasa, bu haqda aytishga jurʼat etadi.
Bola vaʼda beradi, lekin doim ham uni bajarish uchun harakat qilmaydi va bundan tashvishlanmaydi.

10. QOʻRQUV
Erkak rad etilishdan qoʻrqadi, lekin bari bir qatʼiyatlik bilan harakat qiladi.
Bola ham rad etilishdan qoʻrqadi, lekin magʻrurligi tufayli qatʼiyat bilan harakat qilmaydi.
Baʼzi bir erkaklar bor, ularda qoʻrquv tuygʻusi butunlay yoʻq. Ularning aksariyati eng xavfli sport turlari bilan shugʻullanadi.

Калифорния университети олимлари фикрига кўра инсон тишларини йўқотиши (тушиши ёки олдириши) хотирасини йўқотишига сабаб бўлар экан. Тажрибалар инсон озуқани чайнаганда хосил бўладиган импульслар миянинг хотира қисми билан боғлиқлиги аниқланган. Тишлар қанча кам бўлса мипульслар хам шунча кам бўлади, натижада миянинг тегишли қисмлари фаоллиги камаяди.

Мияни🎯 муваффақиятга🏆 созланг🛠 @pozitivpsixolog психолог маслахатлари

Вақт олий ҳакам. Инсонларни қадрланг!

Мияни🎯 муваффақиятга🏆 созланг🛠 @pozitivpsixolog психолог маслахатлари

​​Инсон зоти шунақа.
Сиз ёпиқ эшикни тақиллатиб турганингизда, ёнингизда юзлаб очиқ эшиклар борлигини унутманг!

Коинот доимо бизга хоҳиш-истакларимизни рўёбга чиқаришда кўмак берадиган инсонларни ва имкониятларни юборади.
Бизнинг вазифамиз эса ҳис қилиш, тинглаш ва уларни қўлдан чиқариб юбормасликдан иборатдир.
Дунё сизга кўмак беришига имкон беринг!

Одамлар билан тортишишни бас қилинг, ниманидир исботлаш учун ҳаракат қилишни тўхтатинг, баҳсли вазиятларни енгишга ҳаракат қилманг!

Кўпинча айнан ҳозирги онлар билан яшаш кераклигини билмаймиз. Тўхтанг . ҳозир яшаётган лаҳзадан завқланинг.

Сизга ҳамма нарса қайғули бўлиб туюлса ҳам, сизда жуда кўп имкониятлар мавжуд. Сиз уларни кўришни ва эшитишни ўрганишингиз зарур, аммо бунинг учун энг аввало ўзингиздан бошлашингиз керак.

Ўзингизга бахтли бўлиш учун имконият беринг.

Мияни🎯 муваффақиятга🏆 созланг🛠 @pozitivpsixolog психолог маслахатлари

#ҲАЯЖОННИ ЕНГИШ УСУЛЛАРИ

Кундалик ҳаётимизда, томоша қилган филм, ўқиётган китобларимизда тез-тез ҳаяжон тушунчасига дуч келамиз. Шунингдек, бу сўзнинг замирида гоҳ ижобий, фойдали гоҳида эса мақсадга эришишда халақит берадиган хусусиятларни кўргандек бўламиз.
Аслида ҳаяжон — тўлқинланиш, безовталик ҳолатлари ҳисобланади. Муҳим учрашувлар, ҳал қилувчи тадбирлар, аҳамиятли воқеалар ҳаяжонланишга сабаб бўлади.

Инсон ҳаяжонланганда қўли қалтираши ёки терлаши, юракнинг тез уриши, томоқ қуриши кабилар кузатилиши мумкин.
Ҳар бир инсонда ҳаяжон бўлиши табиий, лекин ҳаяжоннинг ортиқчасини енгиш керак. Ҳаяжонланишнинг табиийлигини тан олишингиз уни енгишга қўйилган биринчи қадам ҳисобланади.

1. Ўзига ишонч.
Агар сизда ишонч юқори бўлса, ҳаяжонланиш камаяди, гап-сўзларни ўз ўрнига қўйиб гапирасиз, фикрларингизни онсон баён эта оласиз.

2. Хотиржамлик.
Атрофдагилар ҳам сиз каби оддий инсон эканлигини ҳис қилишингиз, сизни хотиржам бўлишингизга имкон яратади.

3. Аъло даражадаги тайёргарлик.
Ўзингизни қўлга олинг. Омма олдига сўзга чиқишдан аввал яхшилаб тайёргарлик кўринг. Гапирмоқчи бўлган гапларингизни таҳлил қилинг. Сизга берилиши мумкин бўлган саволларга ҳам тайёргарлик кўринг. Маруза қилаётган вақтингизда тингловчиларнинг кўзларига эмас балки, пешона қисмига қаранг. Чунки инсон кўзларида ҳиссиётлари акс этган бўлади. Бу эса сизни ҳаяжонланишга олиб келиши мумкин.

4. Тасаввур.
Маруза вақтида тингловчиларни билимсизроқ тасаввур қилинг. Бу дегани улар билимсиз дегани эмас. Сиздек бу мавзуни ҳеч ким билмайдигандек, бу мавзуни фақат ўзингиз мукаммал биладигандек тасаввур қилинг. Шунда ўзингизга ишонч юқори бўлади.

5. Кўзгу билан машқ қилиш.
Давраларда сўзлашга ҳаяжонлансангиз, кўзгу олдига боринг ва сўзлашингиз керак бўлган матнни кўзгуга қараб гапиринг. Бу равон сўзлашга катта фойда беради.

6. Нафас олиш машқи.
Ҳаяжонланган вақтингизда чуқур нафас олинг ва аста-секин нафас чиқаринг. Бу машқни 10 маротаба бажаринг. Шунда сиз анча тинчиланасиз.

7. Қўл терисини чимчилаш.
Бу усул самарали фойда беради. Чунки оғриқ ҳаяжонни унитишингизга ёрдам беради.

Mag’rurlik insondan juda ko’p hayotiy kuch va quvvatni talab qiladi.
Mag’rurlik ko’plab buzg’unchi tuyg’ular va fikrlarning manbai, salbiy fikrlar va hissiyotlar esa o’z navbatida kasallik va azob-uqubatlarga olib keladi.
Shaxsiy kuchni, ya’ni to’siqlarni engib o’tish, niyatlarini ro’yobga chiqarish va qiyinchiliksiz o’z ustida ishlash uchun zarur bo’lgan energiya to’plashni istagan kishi mag’rurlikdan xalos bo’lishga majburdir.
Ammo mag’rurlikdan qutulish uchun avval uni tan olish kerak.
Keling, mag’rurlikning eng xarakterli belgilarini ko’rib chiqaylik:

1. Mag’rurlik, birinchi navbatda, o’zining benuqson deb bilishadi.
Bunday odamlar har doim o’zlarini haq deb bilishadi, ular kimnidir tanqid qilish, munozara, g’iybat va ayblashga moyil.

2. Mag’rurlikning navbatdagi namoyon bo’lishi — o’ziga achinish.
O’z-o’zini ahamiyatlilik hissi- bu yashirin o’ziga achinish, odam o’zini baxtsiz his qiladi, u butun dunyodan qo’rqadi va undan o’zini himoya qilish uchun u o’zining ahamiyatini, farovonligini namoyish etadi. Bunday odam e’tiborini faqat o’ziga qaratadi, u zolim yoki jabrlanuvchi rolini o’ynay boshlaydi, muloyimlik, qat’iyatlilik va muvozanatdach bulish hayotini tark etadi.

3. Homiylik, kondensatsiya munosabati.
Inson o’zini boshqalardan ustun qo’yadi, shuning uchun u o’zidan boshqa odamlarga past nazar bilan qaraydi.

4. Birovga homiylik qilish.
Bunday mag’rurlikning namoyon bo’lishi beparvolikning yonida. Odatda kimgadir yordam beradigan odamlar minnatdorchilik va hurmatni talab qiladi. Bunday odamlardan eshitishingiz mumkin: “Buning uchun menga minnatdor bo’lishingiz kerak. Men senga yordam qildim!

5. O’zini va boshqalarni kamsitish.
O’zlarini muvaffaqiyatsiz, hech narsaga qodir emas deb hisoblaydigan, ruhi past odamlar bor va agar ular o’zlaridan yuqori odamni ko’rsalar, ularning oldida tiz cho’kishga tayyorlar. Ammo shu bilan birga, agar ular o’zlaridan pastroq odamlarni payqashsa, ularni xuddi shunday yo’l tutishga majbur qilishadi

6. «Mensiz dunyo mavjud bo’lolmaydi» degan fikr o’z ahamiyatining namoyon bo’lishi.
Bunday odamlar hamma narsa faqat ularga bog’liq, deb o’ylashadi, hamma narsa ularga bog’liq: tinchlik, ish, oila. Mas’uliyat hissi va o’z-o’zini muhim deb bilish o’rtasida nozik farq mavjud.

7. O’ziga juda jiddiy munosabatda bo‘lish.
Bunday inson o’zini juda muhim odam deb his qiladi. Va bu tuyg’u sababli va besabab asabiylashishga vaj bo‘ladi. Va hayotdagi biron bir narsa u xohlagan tarzda o’zgarmasa, u o’rnidan turib ketib qolishi mumkin. Bunday vaziyatni ko’pincha ajrashayotgan oilalarda ko’rish mumkin. Er-xotinlarning har biri, bu bilan ularning fe’l-atvorining kuchliligini ko’rsatadi, deb hisoblashadi, ammo bu unday emas, aksincha ular zaiflikni namoyish etadilar.

8. O’z navbatida haddan tashqari o‘z muhimligini oshirish boshqa muammoni keltirib chiqaradi — odam diqqatni faqat o‘z muammolariga qaratadi ular haqida gapiradi.

9. Maqtanish.
Boshqalardan ustunlik hissi. Inson o’zining fazilatlarini maqtay boshlaydi. Va u buni, u o’zining past darajadagi kompleksiga ega bo‘lgani uchun va u o’z ahamiyatini his qilish uchun boshqalarning roziligini olish kerakligi uchun shunday qiladi.O‘z muhimligini his qilish uchun.

10. Yordam olishdan bosh tortish.
Mag’rur odam boshqa odamlarga o’zlariga yordam berishga yo’l qo’ymaydi. Nimaga? U barcha natijalarni o’zi olishni istashi sababli, kimdir bilan baham ko’rishdan qo’rqadi.

11. Shon-sharaf, hurmat va izzat-ikromga, yuksalishga intilish.
U inson boshqa odamlarning yutuqlari va mehnatlarini o‘z hisobiga yozadi. Ammo u shuningdek, odamlarni kumirga aylantirishga moyildir.

12. U shug’ullanadigan faoliyat hamma narsadan muhimroq va kerakli degan fikr mavjud.

13. Raqobat.
Yomon qilish, raqibni xafa qilish istagi. Har qanday raqobat keskinlikni keltirib chiqaradi, tajovuzni keltirib chiqaradi, ong ostida raqibni tahqirlash yotadi, oxir-oqibat tanazzul va kasalliklarga olib keladi.

14. Odamlarni xatolari, xatti-harakatlari uchun ayblash istagi.

Источник: http://tgstat.ru/channel/@pozitivpsixolog

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *